Бугун 15 апрель, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШ разведкаси Трампнинг Эрон ракеталари ҳақидаги сўзларини тасдиқламайди — Reuters

АҚШ разведкаси Трампнинг Эрон ракеталари ҳақидаги сўзларини тасдиқламайди — Reuters

Aгентлигикнинг манбаларга таяниб хабар беришича, АҚШ разведкаси Доналд Трaмпнинг “Эрон тез орада АҚШ ҳудудига етиб борадиган ракеталарга эга бўлади” деган сўзларини тасдиқламайди.

Манбалар президентнинг бу баёноти бўрттирилган бўлиб, Эронга қарши эҳтимолий зарба ҳақидаги унинг айрим далилларини шубҳа остига қўйишини билдирган.

АҚШ ҳарбий разведкаси ўтган йилги Эроннинг мавжуд космик ташувчи ракеталардан фойдаланиб, “ҳарбий қитъалараро баллистик ракета” ишлаб чиқиши учун 2035 йилгача вақт керак бўлиши мумкинлиги ҳақидаги ҳисоб-китобларини ҳали ҳам ўз кучида эканини қайд этган.

Манбалардан бирининг маълум қилишича, ҳатто Хитой ёки Шимолий Корея Эронга технологик ёрдам кўрсатган тақдирда ҳам, мамлакатнинг қитъалараро баллистик ракета даражасига мос ва фойдаланишга тайёр “нарса” ишлаб чиқиши учун камида саккиз йил керак бўлади.

Шунингдек, манбалар ҳозирча Эроннинг АҚШ ҳудудига тез орада етадиган ракета ишлаб чиқаётгани ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқлигини айтишган.

Киритилди: 17:45 27.02.2026. Ўқилди: 2441 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!