Бугун 14 октябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШ разведка самолёти Қора денгиз узра қарийб саккиз соат парвоз қилди

АҚШ разведка самолёти Қора денгиз узра қарийб саккиз соат парвоз қилди

Американинг Bombardier ARTEMIS II разведка самолёти Қора денгиз акваторияси узра кузатув парвозини амалга ошириб, ҳавога кўтарилганидан қарийб саккиз соат ўтиб миссиясини якунлади.

Бу ҳақда РИА Новости агентлиги парвозларни кузатиш маълумотларига таяниб хабар бермоқда.

Манбага кўра, самолёт 13 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 10:45 да Руминиядаги Михаил Когэлничану номидаги ҳарбий авиабазадан ҳавога кўтарилган.

Шундан сўнг АҚШ разведка самолёти Қора денгиз узра разведка ва кузатув ишларини олиб борган.

Парвоз маълумотларига кўра, Bombardier ARTEMIS II Тошкент вақти билан тахминан соат 18:40 да Руминиянинг Констанца шаҳридаги аэропортга қайтиб қўнган.

Шу тариқа, самолётнинг парвози қарийб 7 соат 55 дақиқа давом этган.

Ҳозирча разведка миссиясининг аниқ вазифалари ва кузатув натижалари ҳақида қўшимча маълумот берилмаган.

Киритилди: 19:51 13.10.2026. Ўқилди: 326 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!