АҚШ Президенти Дональд Трамп Эроннинг энергетика инфратузилмасига бериладиган зарбаларни 10 кунга тўхтатиб турганини маълум қилди, ваҳоланки Теҳрон атиги етти кун сўраган эди.
«Мен уларга 10 кунлик муҳлат бердим. Улар 7 кун сўрашганди, аммо мен 10 кун беришимни айтдим, чунки улар менга кемаларни беришди», — деди Трамп.
«Агар улар қилишлари керак бўлган ишларни бажаришмаса, мен уларнинг электр станцияларини йўқ қилиб ташлайман!» — дея қўшимча қилди АҚШ Президенти.
Трамп, шунингдек, «Эрондаги режим ўзгарди, чунки у ерда ҳамма ўлмоқда», деб даъво қилди.