Бугун 7 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

АҚШ президенти Жо Байден атайлаб махфий ҳужжатларни сақлаган, бироқ у бу масала бўйича айбланмайди

АҚШ президенти Жо Байден атайлаб махфий ҳужжатларни сақлаган, бироқ у бу масала бўйича айбланмайди

АҚШ президенти Жо Байден атайлаб махфий ҳужжатларни сақлаган, бироқ у бу масала бўйича айбланмайди.

"Биз бу иш бўйича жиноий айблов қўйиш учун асос йўқ деган хулосага келдик", — дея маълум қилди махсус прокурор Роберт Хур.

Ҳужжатлар ўтган йил январ ойида Байденнинг Делавэрдаги уйида тинтув ўтказилганда топилган. Улардан баъзилари Байденнинг сенаторлик даврига, бошқалари эса вице-президентлик даврига тўғри келади.

Маълумотларга кўра, топилган махфий ҳужжатлар АҚШ Миллий архиви ва Адлия вазирлигига топширилган.

Адлия вазирлигининг 345 саҳифалик ҳисоботида Жо Байденнинг хатти-ҳаракатлари "миллий хавфсизлик учун жиддий хавф туғдириши", аммо "бу хавфларни жиноий айбловлар орқали ҳал қилиш оқилона ҳаракат эмаслиги" айтилган.

Доналд Трампнинг сайловолди кампанияси вакиллари буни кескин танқид қилди. Чунки аввалроқ Трамп махфий ҳужжатлар билан нотўғри ишлашда айбланган.

Киритилди: 19:09 09.02.2024. Ўқилди: 700 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!