Бугун 4 июнь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

АҚШ президенти Доналд Трамп июл ойида Туркия пойтахти Анқарада бўлиб ўтадиган NATO саммитида иштирок этади

АҚШ президенти Доналд Трамп июл ойида Туркия пойтахти Анқарада бўлиб ўтадиган NATO саммитида иштирок этади

Бу ҳақда Қўшма Штатлар давлат котиби Марко Рубио Конгрессдаги тингловлар вақтида маълум қилди.

"Қўшма Штатлар NATO таркибида қолмоқда ва биз алянс доирасидаги масалаларни муҳокама қилиш учун Туркияда бўламиз. Президент Трамп NATO давлат раҳбарларининг навбатдаги учрашувида шахсан қатнашади", — деди давлат котиби.

Рубионинг таъкидлашича, Анқарадаги саммит NATO тарихидаги энг муҳим учрашувлардан бирига айланиши мумкин. Унинг сўзларига кўра, саммит давомида алянс фаолиятига оид муҳим масалалар муҳокама қилинади ҳамда “аниқлаштирилиши ва тузатилиши керак бўлган” жиҳатлар кўриб чиқилади.

"Қўшма Штатлар NATO аъзоси бўлиб қолади, бироқ алянс муҳим ўзгаришларга муҳтож", — деди у.

NATO саммитида Украина президенти Володимир Зеленский ҳам иштирок этади. У 3 июн куни Киевда NATO. ош котиби Марк Рютте билан ўтказилган матбуот анжуманида саммитга боришини тасдиқлаган.

7–8 июл кунлари Анқарада ўтказиладиган NATO саммитида Трампнинг иштироки ҳозиргача расман тасдиқланмаганди. АҚШ президенти алянсдаги айрим ҳамкорларнинг ҳаракатларидан норози эканини бир неча бор билдиргани сабабли унинг саммитда қатнашиши савол остида қолаётганди.

Киритилди: Бугун 12:15. Ўқилди: 228 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!