Бугун 31 март, 2026 йил, сешанба

O'ZB

АҚШ Польшадаги Patriot тизимларини Яқин Шарққа кўчиришни таклиф қилди

АҚШ Польшадаги Patriot тизимларини Яқин Шарққа кўчиришни таклиф қилди

АҚШ Польшадаги Patriot тизимларини Яқин Шарққа кўчиришни таклиф қилди — Rzeczpospolita.

Вашингтон Варшавага мамлакат ҳудудида бўлиб турган "Patriot" ҳаво ҳужумидан мудофаа батареяларидан бирини ва ракеталар захирасини Яқин Шарққа ўтказишни таклиф этди.

Rzeczpospolita нашрининг ёзишича, гап нафақат ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими, балки Польшага етказиб берилган энг замонавий "PAC-3 MSE" ракеталари ҳақида ҳам кетмоқда. Мазкур ташаббус минтақадаги тўқнашувлар давомида ракета ва дронларни уриб тушириш учун "Patriot" мажмуаларидан ҳаддан ташқари кўп фойдаланилгани ва захиралар кескин камайиб кетгани билан изоҳланмоқда.

Бироқ Польша Мудофаа вазирлиги бу маълумотларни расман инкор этди. Вазирлик АҚШ томонидан ҳеч қандай босим йўқлигини, ушбу тизимлар фақат Польша хавфсизлигини таъминлаш учун мўлжалланганини ва уларни хорижга кўчириш масаласи кўриб чиқилмаётганини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Зеленский Қўшма Штатлардан келаётган ҳарбий ёрдам Украина ўрнига Яқин Шарққа йўналтирилиши мумкинлигидан хавотир билдирган эди.

Киритилди: Бугун 18:22. Ўқилди: 336 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!