Польша президенти Кароль Навроцкий мамлакат ҳудудида АҚШнинг доимий ҳарбий базасини қуриш масаласи муҳокама қилинадиган Миллий хавфсизлик кенгаши йиғилишини чақирди.
Бу ҳақда Польша Миллий хавфсизлик бюроси раҳбари Бартош Гродецкий ижтимоий тармоғида маълум қилди.
«Польша Республикаси президенти Кароль Навроцкий 3 ноябрь куни соат 15:00 да Миллий хавфсизлик кенгаши йиғилишини чақирди. Ёпиқ тарзда ўтадиган йиғилишда миллий хавфсизликнинг долзарб масалалари, шунингдек, Польша ҳудудида АҚШ қўшинларининг доимий базасини қуриш масаласи муҳокама қилинади», — деб ёзган у.
Қайд этилишича, йиғилиш ёпиқ тарзда ўтказилади.