Бугун 28 июль, 2025 йил, душанба

O'ZB

АҚШ Patriot тизимларини имкон қадар тезроқ етказиб бериши керак — Германия мудофаа вазири

АҚШ Patriot тизимларини имкон қадар тезроқ етказиб бериши керак — Германия мудофаа вазири

"Украинага Patriot ҳаво мудофаа тизимларини топшириши мумкин бўлган давлатлар ўз захиралари ўрнига янги тизимларни имкон қадар тезроқ, бир неча ой ичида олишлари керак", — деди Германия мудофаа вазири Борис Писториус Der Spiegel нашрига берган интервюсида.

Унинг сўзларига кўра, NATO бу масалада Қўшма Штатлардаги ишлаб чиқарувчиларга мурожаат қилиши лозим.

"Германия NATO олдидаги мажбуриятларини бажара олиши, шунингдек, бизнинг ҳамда иттифоқчиларимиз хавфсизлигига таҳдид соладиган жиддий бўшлиқлар бўлмаслиги жуда муҳим", — дея таъкидлади Писториус.

Der Spiegel'нинг ёзишича, Германия учун мўлжалланган Patriot фақат тахминан саккиз ой ичида ишлаб чиқарилади. Писториуснинг сўзларига кўра, Германиядан ташқари, Норвегия, Швеция ва Нидерландия ҳам Украинага бериладиган беш дона Patriot тизимини молиялаштиришга тайёр эканини билдирган. Бироқ қайси давлатлар бу тизимларни Киевга етказиб беради — бу борада ҳали якуний қарор қабул қилингани йўқ.

Доналд Трамп 14 июл куни Европа давлатлари Қўшма Штатлардан қурол харид қилиши ва уни Украинага топшириши бўйича келишув тузилганини эълон қилган эди. Германия канцлери Фридрих Мерц Оқ уй раҳбарига Украинага Patriot'нинг икки батареясини сотиб олишни таклиф қилган.

Вашингтоннинг режааига кўра, Европадаги иттифоқчилар ўз захираларидан Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини топширади, ўрнига эса кейинроқ янгилари етказиб берилади. Бироқ янги тизимлар яқин орада тайёр бўлмайди.

Киритилди: 21:02 23.07.2025. Ўқилди: 547 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!