NASA келгуси 10 йил ичида Ойда инсоннинг доимий мавжудлигини таъминлашни мақсад қилган. NASA раҳбари Шон Даффи халқаро астронавтика конгрессида маълум қилишича:
➖ 2035 йилгача Ойда бутун бир қишлоқ барпо этиш режалаштирилган;
➖ база ядро реактори орқали энергия билан таъминланиши мумкин;
➖ қурилиш учун Ой юзасида топилган материаллардан фойдаланилади.
Артемида-2 миссияси 2026 йил февралда амалга оширилиши мумкин. У 1972 йилдан буён биринчи парвоз бўлиб, астронавтлар 10 кун давомида Ой атрофида айланади.
2027 йилдан эса астронавтларнинг Ойга қўниши ва база қурилиши учун тайёргарлик бошланади.
NASAнинг яна бир йирик мақсади — инсонни Марсга қўндириш. Даффига кўра, келаси 10 йил ичида АҚШ бу мақсадга эришиши мумкин.