АҚШ Олий суди Трампга ҳарбий ҳолат қонунига биноан муҳожирларни депортация қилишга рухсат берди.
"Олий суд мамлакатимизда қонун устуворлигини қўллаб-қувватлади, президентга ким бўлишидан қатъи назар чегараларимизни, оилаларимизни ва юртимизни ҳимоя қилиш имкониятини берди", — деб ёзди Трамп ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
Қўшма Штатлар Олий суди президентнинг илтимосини қаноатлантирди ва қуйи инстанция судининг чет элликларни, хусусан Венесуэладаги “Трен де Арагуа” жиноий гуруҳи билан алоқадорликда гумон қилинган шахсларни депортация қилишни тўхтатиб турган қарорини бекор қилди.
Мазкур қарорни Олий суднинг беш аъзоси маъқуллади, тўрт нафари қарши чиқди.