Олий суд президент Дональд Трамп бошчилигидаги Вашингтон маъмуриятига Иллинойс штатининг Чикаго шаҳридаги тартибсизликларни бостириш учун миллий гвардияни жорий босқичда жойлаштиришга рухсат бермади.
Бу ҳақда АҚШ олий судининг эълон қилинган қарорида айтилмоқда.
"Процесснинг дастлабки босқичида ҳукумат ҳарбийларга Иллинойс штатида қонунларни қўллаш имконини берадиган ваколат манбасини аниқлай олмади", дейилади қарорда.
Унда қайд этилишича, Вашингтон маъмуриятининг бундай қадамлари фақат истисно ҳолатлардагина мумкин. Бироқ, қарор якуний эмас; Олий суд ишни кўриб чиқишда давом этади.