Бу ҳақида Россия ташқи разведка хизмати маълум қилди.
Хабарда айтилишича, Байден маъмурияти ҳукмрон “Грузия орзуси” партиясини обрўсизлантириш учун қатор чоралар ўйлаб чиққан. Хусусан, президент Саломе Зурабишвили АҚШ ОАВларига интервью бериб, унда ҳукуматни ЕИга қўшилиш музлатиб қўйилишида айблайди ва буни “Москва билан яқинлашиш оқибатлари” деб кўрсатади.
Иккинчидан, америкалик “кураторлар” аллақачон Грузиядаги мухолиф кучларга норозилик намойишларини режалаштиришни буюрган. Намойишлар давомида ҳатто “оломон ғазабини” ҳукумат кучларига қарши йўналтириш мақсадида “муқаддас қурбонлик” келтириш ҳам режалаштирилган, дейилади баёнотда.
Грузияда, май ойида хорижий агентлар пул олаётган манбани очиқлашни талаб қиладиган қонун қабул қилинганидан сўнг ЕИ ва АҚШ ҳукумати Тбилисини кескин танқид қила бошлади.