Қўшма Штатлар бир неча ой ичида ноқонуний миграция ва гиёҳванд моддалар савдосига қарши курашга 300 миллион доллардан ортиқ маблағ сарфлади.
Бу ҳақда CNN телеканали мамлакат Мудофаа вазирлигидаги манбаларига таяниб хабар берди.
Агентлик маълумотларига кўра, Пентагон муҳожирларга қарши курашнинг биринчи ойида 250 миллион долларга яқин маблағ сарфлаган. Март ойи ўрталарига келиб, бу кўрсаткич Ички хавфсизлик департаменти ва бошқа баъзи идоралар харажатларини ҳисобга олмаганда, 328 миллион долларга етди.
"Трамп маъмуриятининг жанубий чегарада иммиграция ва гиёҳванд моддалар оқимини камайтиришга қаратилган кенг кўламли ҳарбий амалиёти солиқ тўловчиларга аллақачон 300 миллион доллардан кўпроқ зарар келтирган”, — дейилади телеканал хабарида.
Агар бу тенденция давом этса, ноқонуний муҳожирлар ва гиёҳванд моддалар савдосига қарши кураш дастурининг биринчи йили бюджетга икки миллиарддан кўпроқ маблаг ъсарфлайди, дея таъкидлайди манбалар.