АҚШнинг Россияга қарши қўшимча санкцияларини жорий этиш тўғрисидаги қарор Россия-Украина урушини ҳал қилиш бўйича музокараларнинг боришига боғлиқ.
The Independent нашри хабар беришича, АҚШ молия вазири Скотт Бессент бу ҳақда шундай деди.
"Тинчлик музокаралари қандай ўтишини кўрамиз", деди у бу масала бўйича саволга жавоб берар экан.
Бессент шунингдек, Россия нефть компанияларига қарши жорий АҚШ санкциялари Москвани музокараларга ундаганини таъкидлади.