Бугун 6 февраль, 2026 йил, жума

O'ZB

Лавров АҚШнинг Украинадан қутулиш истаги ҳақида гапирди

Лавров АҚШнинг Украинадан қутулиш истаги ҳақида гапирди

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг айтишича, Қўшма Штатлар Украина масаласини АҚШнинг собиқ президенти Жо Байден маъмуриятидан қолган исталмаган «мерос» деб ҳисоблайди ва ундан қутулишга интилмоқда. Бу ҳақда у RT телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.

Лавров таъкидлашича, Америка томони Украина Байден маъмурияти даврида Россияга қарши позиция туфайли глобал кун тартибининг марказига чиққанини тан олган. Унинг сўзларига кўра, АҚШ вакиллари мазкур муаммони ҳал этиш зарурлигини билдириб, Россия позициясини тушунишларини ва можарони бартараф этиш истагини изҳор этган.

Вазир, шунингдек, Америка расмийлари ҳамкорликни қайта тиклаш истиқболини айнан «Украина муаммоси»ни ҳал этиш билан боғлаётганини қайд этди. Унинг айтишича, бундай фикрлар Америка делегациялари томонидан махфий учрашувларда бир неча бор билдирилган.

Лавров аввалроқ Москва АҚШнинг Украина бўйича муайян муrosa таклифини қабул қилишга тайёр бўлганини, аммо бу Европа ва Киев томонидан тўхтатилганини айтган эди.

Киритилди: 23:49 05.02.2026. Ўқилди: 254 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!