Республика бўйича ФВВ ва бошқа идоралар томонидан ўтказилган текширувларда ёнғин хавфсизлиги талабларини қўпол равишда бузган савдо ва кўнгилочар объектлар аниқланди. Камчиликлар бартараф этилгунига қадар уларнинг фаолияти вақтинчалик тўхтатилди.
Жумладан:
— Бухоро вилоятида бир қатор савдо мажмуалари, болалар ўйингоҳи павилиони, бинолар ва хоналар ёпилди;
— Жиззах шаҳрида савдо марказининг умумий овқатланиш шохобчаси фаолияти тўхтатилди;
— Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳрида савдо маркази ертўласидаги омборхона ёпилди;
— Термиз шаҳрида “Инденим” савдо-кўнгилочар маркази вақтинча фаолиятдан тўхтатилди.
Текширувлар автоматик ёнғин ўчириш тизимлари, эвакуация йўлаклари ва ёнғинга қарши воситалар ҳолатини қамраб олмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 31 январ куни “Aviator” савдо мажмуасидаги ёнғинда 1 киши ҳалок бўлганидан сўнг бундай текширувлар кучайтирилган.