Бугун 3 март, 2026 йил, сешанба

O'ZB

АҚШ Молия вазирлиги "Лукойл"га молиявий операцияларни амалга оширишга рухсат берди

АҚШ Молия вазирлиги "Лукойл"га молиявий операцияларни амалга оширишга рухсат берди

АҚШ Молия вазирлиги Вашингтон томонидан киритилган санкцияларга қарамай, "Лукойл" билан унинг хорижий активлари билан боғлиқ айрим операцияларни амалга оширишга рухсат берувчи лицензияни узайтирди.

Бу ҳақда департамент сайтидаги маълумотларда айтилмоқда.

Ҳужжатга кўра, "Лукойл" компаниясининг Россиядан ташқаридаги объектларида товар ва хизматлар сотиб олиш билан боғлиқ операциялар 2026 йил 29 апрелгача рухсат этилган. Бу лицензия аввалроқ 13 декабргача узайтирилган эди.

Октябрь ойида АҚШ Молия вазирлиги "Лукойл" ва "Роснефть"ни, шунингдек, ушбу нефть компанияларининг 34 та шўъба корхоналарини АҚШнинг янги санкциялар пакетига киритганди.

Киритилди: 09:30 05.12.2025. Ўқилди: 1357 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!