Бугун 11 апрель, 2026 йил, шанба

O'ZB

АҚШ Мексика чегараси яқинида дронларга қарши лазер тизимини жойлаштиради

АҚШ Мексика чегараси яқинида дронларга қарши лазер тизимини жойлаштиради

Қўшма Штатлар Мексика чегараси яқинида дронларга қарши лазер тизимидан фойдаланмоқчи.

Бу ҳақда АҚШ Федерал авиация маъмурияти ва Пентагон эълон қилди.

Маълумотларга кўра, томонлар ҳукуматга жанубий чегарада дронларга қарши курашиш учун юқори энергияли лазер тизимидан фойдаланишга рухсат берувчи шартнома имзоладилар.

Таъкидланишича, Федерал авиация маъмурияти илгари тизимни Нью-Мексикода синовдан ўтказган. Текширув амалдаги хавфсизлик чоралари талабларга жавоб беришини ва йўловчи авиацияси учун ортиқча хавф туғдирмаслигини тасдиқлади.

Синовда Пентагон ва АҚШ Ички хавфсизлик департаменти томонидан жойлаштирилган лазер тизимидан фойдаланилган.

Киритилди: Бугун 09:50. Ўқилди: 255 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!