АҚШ Марказий разведка бошқармаси директори 2024 йил учун тахминларини ва дунёда содир бўлаётган воқеаларга ўз фикрларини билдирди. Бу ҳақда Foreign Affairs хабар берди.
Қўшма Штатлар разведка хизмати раҳбари Уилям Бёрнсдан асосий иқтибослар:
— Қўшма Штатлар Хитой ва Россия туфайли дунёда ўзининг устунлигини йўқотмоқда;
— Марказий разведка бошқармаси Хитойни АҚШ учун Россиядан кўра кўпроқ таҳдид деб ҳисоблайди. Шу сабабли агентлик сўнгги икки йил ичида Хитой масаласига боғлиқ ишлар учун йўналтирилган бюджетини икки бараварга оширди;
— Бугун Қўшма Штатлар "Совуқ Уруш" ёки 11 сентябр воқеаларидан кейинги даврдан кам бўлмаган муҳим лаҳзалардан бирини бошдан кечирмоқда;
— Мен сўнгги 40 йил ичида Яқин Шарқни бунчалик мураккаб ва зиддиятли вазиятда кўрмаганман;
— "Совуқ уруш" дан кейинги давр Россия Украинага 2022 йил февралида бостириб кирганидан кейин тугади;
— Уруш аллақачон Россия учун кўп жиҳатларига кўра муваффақиятсизликка айланган;
— Руссларнинг 315 минг аскари ўлдирилди ёки яраланди, танк захираларининг 2/3 қисми йўқ қилинди;
— Россия иқтисодиёти узоқ муддатли таназзулга юз тутмоқда ва мамлакат Хитойнинг иқтисодий вассали сифатида ўз тақдирини белгилаб қўймоқда;
— Бу йил Украинадаги жанг майдонида вазият қийин бўлади;
— Муваффақият калити Украинага Ғарбнинг ёрдамини сақлаб қолишдадир.