АҚШ ҳарбийлари Эрондан ҳужумларни тўхтатиб, Ҳормуз бўғозидаги Эрон ҳарбий инфратузилмасига қарши жавоб зарбаларини берганини эълон қилди.
Бу ҳақда АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) баёнотида айтилган.
Маълумотларга кўра, воқеа 7 май куни Американинг USS Truxtun (DDG 103), USS Rafael Peralta (DDG 115) ва USS Mason (DDG 87) эсминецлари Ҳормуз бўғози орқали Уммон кўрфазига кетаётган пайтда содир бўлган. АҚШ томонининг сўзларига кўра, Эрон кучлари кемаларга ракеталар, дронлар ва кичик қайиқлар ёрдамида ҳужум қилган.
Бунга жавобан АҚШ кучлари "кирувчи таҳдидларни" йўқ қилишди ва CENTCOM маълумотларига кўра, АҚШ кучларига ҳужум қилиш учун ишлатилган нишонларга зарба беришди. Булар қаторига ракета ва дрон учириш мосламалари, қўмондонлик пунктлари, разведка ва кузатув иншоотлари киради.
CENTCOM Қўшма Штатлар вазиятни янада кучайтиришга интилмаслигини, аммо минтақадаги Америка ҳарбий хизматчилари ва ҳарбий объектларини ҳимоя қилиш учун зарур чораларни кўришга тайёрлигини маълум қилди.