Бугун 7 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

АҚШ Марказий Америкадаги қатор амалдорлар учун виза чекловларини эълон қилди

АҚШ Марказий Америкадаги қатор амалдорлар учун виза чекловларини эълон қилди

3 июнь куни АҚШ давлат котиби Марко Рубио Марказий Американинг бир қанча номи ошкор этилмаган ҳукумат амалдорлари учун виза чекловларини эълон қилди. Бу ҳақда Давлат департаменти сайтида маълум қилинди.

«Бугун Давлат департаменти Марказий Американинг бир қатор ҳукумат амалдорлари ва уларнинг оила аъзоларига Куба режимининг мажбурий меҳнат схемасига алоқадорлиги учун виза чекловларини жорий этиш чораларини кўрди. Расмийлар мажбурий меҳнат ва кубалик ишчиларни эксплуатация қилиш элементларини ўз ичига олган Куба тиббий миссияси дастурлари учун жавобгардир», — дейилади баёнотда.

Рубио амалдорлар ва улар қайси давлатдан эканига ойдинлик киритмади.

«Бу қадамлар эксплуатация амалиётларини қўллаб-қувватловчи ва давом эттирувчиларни жавобгарликка тортишга ундайди».

«Куба ишчи кучи экспорти дастури иштирокчиларни эксплуатация қилади, коррупциялашган Куба режимини бойитади ва кубаликларни ўз ватанларида асосий тиббий ёрдамдан маҳрум қилади», — деб қўшимча қилинди хабарда.

Пойтахт Гавана ўнлаб йиллар давомида бундай айбловларни рад этиб келган.

«Бизнинг мақсадимиз — мажбурий меҳнат схемасига ҳисса қўшганларни жавобгарликка тортиш орқали Куба халқининг эркинлик ва қадр-қимматга интилишини қўллаб-қувватлашдир. Ушбу виза чекловларини амалга ошириш орқали АҚШ бутун дунё бўйлаб инсон ҳуқуқларини илгари суриш ва меҳнат ҳуқуқларини ҳурмат қилишга содиқлигимиз ҳақида аниқ мессеж юбормоқда. Бошқа халқларни ҳам бу йўлда бизга қўшилишга даъват этамиз», — дейилади департамент хабарида.

Қўшма Штатлар ва Куба 1959 йилги инқилобда Фидель Кастро ҳокимиятни қўлга киритганидан бери кескин муносабатларда бўлиб келмоқда ва ўнлаб йиллар давомида АҚШнинг савдо эмбаргоси амал қилади.

Киритилди: 22:30 04.06.2025. Ўқилди: 569 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!