АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Миллий гвардия жангчилари Вашингтон ва Чикагодан ташқари яна бир қатор йирик шаҳарларга жойлаштирилишини тан олди.
Бу ҳақда АҚШ ички хавфсизлик вазири Кристи Ноэм CBS телеканалида маълум қилди.
Миллий гвардия жангчиларининг Чикагога юборилиши мумкин бўлган муддатлари ҳақида сўралганда, Ноэм маъмурият ушбу шаҳарда жиноятчиликка қарши кураш бўйича операцияларни ўтказиш учун “қўшимча ресурслар ажратишни” режалаштираётганини, шу билан бирга бу режалар ҳақида тафсилотларни маълум қилишдан бош тортганини таъкидлади. Бошловчи, шунингдек, ундан Миллий гвардия жангчилари Американинг бошқа шаҳарларига, жумладан Бостон (Массачусетс штати)га жойлаштирилиши мумкинми, деб сўради.
"Менимча, кўплаб шаҳарларда жиноят ва зўравонлик муаммоси бор, шунинг учун биз ҳеч нарсани истисно қилмаяпмиз. Биз аралашиш учун ресурслар ва жиҳозларга эга эканлигимизга ишонч ҳосил қилишга ҳаракат қилмоқдамиз", деди Ноэм. Унинг сўзларига кўра, йирик шаҳарлар, жумладан Чикаго, Бостон ва Сан-Франциско, Калифорния, жиноятчиликка қарши курашда кучларни бирлаштириш учун федерал ҳукуматга "қўллаши керак".