Кузда 260 га яқин АҚШ аскарлари НАТОдаги "Европа иттифоқчиларини қўллаб-қувватлаш" учун Европага юборилади. Бу ҳақда АҚШ армияси матбуот хизмати хабар берди.
“АҚШ армияси бугун Европа ва НАТО иттифоқдошларимизни қўллаб-қувватлаш мақсадида Кентукки штатидаги Форт-Кемпбелл шаҳридан кузда 101-дивизия бригадаси штаб-квартираси жойлаштирилишини эълон қилди”, — дея хабар беради “ТАСС”.
Қайд этилишича, АҚШнинг 260 га яқин аскари вақтинчалик асосда Европага юборилади.
Июль ойида АҚШ Давлат департаменти НАТОнинг Москвага нисбатан "тажовузкор нияти" йўқлигини айтган эди.