"Бу мақсадлар учун аввалроқ тасдиқланган маблағлар 9 миллиард долларга камайтирилади. Ташаббус президент Доналд Трампдан чиққан бўлиб, уни Республикачилар партияси қўллаб-қувватлади", дея ёзмоқда нашр.
Хабар берилишича, Вакиллар палатасида қонунни 216 конгрессмен қўллаб-қувватлаган, 213 нафари эса қарши овоз берган. Ушбу ҳужжат аввалроқ Сенат томонидан ҳам қабул қилинган эди. Эндиликда қонун кучга кириши учун президент Доналд Трамп уни имзолаши керак.
Қисқартиришлар орасида Америка Оммавий эшиттиришлар корпорацияси (CPB) учун ваъда қилинган 1,1 миллиард доллар ҳам бор. CPB Қўшма Штатлардаги 1500 дан ортиқ маҳаллий жамоат телевизион ва радиостанцияларини қўллаб-қувватлайди. Демократик партия бу қисқартириш маҳаллий оммавий ахборот воситалари фаолиятига салбий таъсир кўрсатишидан огоҳлантирмоқда.