Бугун 19 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

"Реал": 100 миллион евро тўлашга арзийдиган 1 та ярим ҳимоячи бор

"Реал": 100 миллион евро тўлашга арзийдиган 1 та ярим ҳимоячи бор

"Реал" катта трансфер амалга оширишга тайёр. Sport Witness нашрининг Mundo Deportivo нашрига таяниб хабар беришича, Мадрид клуби "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Родрига қизиқиш билдирмоқда.

"Қаймоқранглилар" ўрта чизиқни кучайтирмоқчи ва Родри учун 100 миллион евро тўлашга тайёр. "Реал" Родрини шунча пул тўлаш мумкин бўлган ягона ярим ҳимоячи деб ҳисобламоқда. Шу билан бирга, Мадридда 29 ёшли Родрини "Манчестер Сити"дан олиб келиш қийин бўлишини тушунишмоқда.

Ўтган йили Родри "Реал"дан таклиф тушиши уни ўйлантириб қўйиши мумкинлигини айтганди.

Киритилди: 19:12 18.07.2025. Ўқилди: 851 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!