Бугун 19 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

ЎФА мураббийлар ҳақидаги миш-мишлардан сўнг расмий баёнот берди

ЎФА мураббийлар ҳақидаги миш-мишлардан сўнг расмий баёнот берди

ЎФА сўнгги кунларда ОАВда тарқалган янги мураббий билан боғлиқ хабарлар фонида расмий баёнот билан чиқди.

"Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихда илк бор ФИФА Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. Ушбу тарихий натижа мамлакат футболи учун янги саҳифа ҳисобланса, навбатдаги устувор вазифа – Жаҳон чемпионатига пухта тайёргарлик кўриш ва мусобақада муносиб иштирок этишни ташкил этишдир.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан бу борада барча йўналишларда тизимли ишлар бошлаб юборилган. Жумладан, футболчиларнинг жисмоний ҳолатини ошириш, рақиб жамоаларни чуқур таҳлил қилиш, тиббий хизмат фаолиятини кучайтириш, мураббийлар штаби таркибини такомиллаштириш, психологик тайёргарликни мустаҳкамлаш, илмий-таҳлилий ёндашув асосида машғулот жараёнларини оптималлаштириш ҳамда замонавий технологияларни жорий этиш орқали терма жамоанинг мусобақага энг яхши спорт формасида тайёрлаш мақсад қилинган.

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда миллий терма жамоага оид турли хабарлар тарқалмоқда. Шуни маълум қиламизки, Жаҳон чемпионатига тайёргарлик жараёни аниқ режа асосида кетмоқда ва барча йўналишларни кучайтириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Бу борадаги расмий ва тасдиқланган маълумотлар Ўзбекистон футбол ассоциациясининг расмий саҳифалари орқали эълон қилинади", - дейилади хабарда.

Киритилди: 18:45 18.07.2025. Ўқилди: 1128 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!