Қўшма Штатлар етакчисининг айтишича, Куба узоқ йиллардан бери таназзул ҳолатида бўлиб келмоқда ва ҳозирда Венесуэланинг қўллаб-қувватлашидан ҳам маҳрум. Шу сабабли ҳам АҚШ кубаликлар ва Кубадаги энг юқори лавозимдаги расмийлар билан мулоқот олиб бормоқда.
Трамп, шунингдек, Қўшма Штатларга келган ва Кубада “жуда ёмон” муносабатга дуч келган шахслар масаласи музокараларнинг муҳим қисми эканини таъкидлади. У бу инсонларнинг манфаатлари таъминланиши ва уларнинг Кубага қайтиши имконияти яратилишини исташини билдирди.
Шу билан бирга, Трамп музокаралар натижасида Куба билан келишувга эришилишига умид билдирди.