Бугун 26 февраль, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

АҚШ катери Куба сувларига кириб отишма уюштирди

АҚШ катери Куба сувларига кириб отишма уюштирди

Бу ҳақда Куба Ички ишлар вазирлиги маълум қилди.

"Воқеа 25 феврал куни Вилья-Клара вилоятидаги Эл-Пино канали яқинида содир бўлди. Қўшма Штатларнинг Флорида штати рақамига эга катер тегишли қоидаларни бузиб, Кубанинг ҳудудий сувларига кириб келди.

Куба чегарачилари катерга яқинлашганда, америкаликлар экипажи уларга қарата ўқ узишни бошлади. Тўқнашув натижасида АҚШ катеридаги тўрт киши ҳалок бўлди, яна олтита киши яраланди. Шунингдек, Куба кемасининг командири ҳам жароҳат олди", дейилади Куба ИИВ баёнотида.

Флоридада рўйхатга олинган катерда 10 нафар қуролланган шахс бўлган, улар “террорчилик” мақсадида Кубага киришни режалаштирган дея қўшимча қилди Куба ИИВ.

Куба расмийлари, шунингдек, катердаги йўловчилар Қўшма Штатларда яшовчи кубаликлар эканини маълум қилди.

Отишма Куба ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар кескинлашган бир пайтда юз берди.

Киритилди: Бугун 12:35. Ўқилди: 422 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!