CNN'га кўра, АҚШ маъмурияти Исроилга 7,4 миллиард долларлик қуроллар сотишни маъқуллади.
Пентагоннинг Мудофаа хавфсизлиги бўйича ҳамкорлик агентлиги Конгрессга юборган билдиришномасига кўра, АҚШ Давлат департаменти Исроилга 7,4 миллиард долларлик қурол сотишни маъқуллади.
Хусусан, Трамп маъмурияти Исроилга қиймати 660 миллион долларлик 3000 дона AGM-114 Hellfire ракеталари, шунингдек, 6,75 миллиард долларлик бомбалар, ўқ-дорилар, йўналтирувчи тизимлар, ракеталар ва тегишли жиҳозларни сотишни маъқуллади.