Бугун 16 ноябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

АҚШ иттифоқчилари Трампнинг Кариб денгизидаги ҳужумларидан норози

АҚШ иттифоқчилари Трампнинг Кариб денгизидаги ҳужумларидан норози

The Foreign Policy (FP) журнали хабар қилишича, АҚШнинг бир қатор иттифоқчилари Кариб денгизидаги кемаларга қилинган зарбалардан норози.

Нашр ёзишича, "Колумбия президенти Густаво Петро Колумбия хавфсизлик кучларига зарбалар тўхтатилгунча Қўшма Штатлар билан разведка маълумотларини алмашишни тўхтатишни буюрганини эълон қилди". Шу билан бирга, Колумбия АҚШнинг Лотин Америкасидаги энг муҳим ҳамкори эканлиги таъкидланган.

Шунингдек, Канадода бўлиб ўтган "Катта еттилик" саммитида Франция ташқи ишлар вазири Жан-Ноэль Барро АҚШ зарбалари минтақада беқарорликни келтириб чиқариши ва халқаро ҳуқуқни бузиши ҳақида билдирган.

Киритилди: 13:48 14.11.2025. Ўқилди: 565 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!