Бугун 14 ноябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

"Араблар Ҳабибни пулга кўмиб ташлашди..."

"Араблар Ҳабибни пулга кўмиб ташлашди..."

UFC раҳбарининг фикрича, ташкилотнинг енгил вазндаги собиқ чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг фаолиятини якунлашига сабаблардан бири унинг Яқин Шарқ бўйлаб уюштирган сафарларида ишлаб топган пуллари бўлган.

"Бизда мусулмон жаҳон чемпиони пайдо бўлди, аммо муаммо шундаки, у ислом мамлакатлари бўйлаб сафарларга чиқди. Саудия Арабистони, Абу-Даби, Қатарга борди ва у ерда уни пулга кўмиб ташлашди. У шунчалик кўп пул топдики, октагонга чиқиб жанг қилишига ҳожат қолмади. Кейин отаси вафот этди ва бу ҳам унинг бу иш билан шуғулланишни хоҳламаслигига муҳим сабаб бўлди", - деди Уайт Prince Street Pizza пиццерия тармоғи каналида чоп этилган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Ҳабиб Нурмагомедов сўнгги жангини 2020 йилнинг октябрь ойида ўтказган. Ўшанда у эндигина 32 ёшга тўлган ва кўплаб мутахассисларнинг фикрига кўра, спорт формасининг энг юқори чўққисида эди. UFC раҳбарияти бир неча ой давомида уни яна бир бор жанг қилишга кўндиришга уриниб кўрди. Аммо 2021 йилнинг мартида Дана Уайт Нурмагомедов расман фаолиятини якунлагани ва унга тегишли бўлган енгил вазн тоифасидаги камар бўш қолганини эълон қилди.

Киритилди: 20:05 13.11.2025. Ўқилди: 2093 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!