A Bola нашри журналистлари Португалия терма жамоаси юлдуз марказий ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг ЖЧ-2026 саралаш босқичи доирасида Ирландияга қарши ўйиндаги қизил карточкасига муносабат билдирди.
40 ёшли ҳужумчи рақибига тирсаги билан зарба бергани учун майдондан четлатилди.
"Криштиану нафақат тажовузкорлик қилди, балки ҳафсаласи пир бўлган пайтда ўзини йўқотиб қўйди. Унинг реакцияси даҳшатли эди. У ноҳақ четлатилгандек, мухлисларга қарсак чалди. У бундай хатти-ҳаракатлари учун уялиши керак", - дейилади Португалия нашри хабарида.
Роналду иккинчи бўлим бошида майдондан четлатилди. Португалия терма жамоаси сафарда 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди.