Бир неча дақиқа аввал Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионати 1/16 финалида Хорватияни енгиб (1:1, пен - 4:3) нимчорак финалга йўл олди.
Исломбек Исмоилов шогирдлари энди 18 ноябрь куни Италияга қарши ўйин ўтказади. Вақти ҳозирча номаълум.
Айнан ўша куни Фабио Каннаваро бошчилигидаги Ўзбекистон миллий жамоаси «Al-Ain Cup» турнирида Эронга қарши финалда майдонга тушади. Бу ўйин Тошкент вақти билан 21:00'да старт олади.
Иккала жамоамизга ҳам бу ўйинларда чин дилдан омад тилаб қоламиз.