Қатарда давом этаётган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати 1/32 финалида Ўзбекистон терма жамоаси Хорватияни мағлуб этди.
Ўйиннинг 24-дақиқасида Ҳасанов бош билан гол уриб ҳисобни очди. Ўйин тугашига 10 дақиқа қолганида Хорватия ҳисобни тенглаштирди.
Шу тариқа учрашув тақдири пеналтилар сериясида ҳал бўлди. Унда Ўзбекистонга омад кулиб боқди.
Италия эса Чехияни 2:0 ҳисобида ютди. 1/16 финалда Ўзбекистон ва Италия жуфтлиги майдонга тушади.
FIFA U-17, 1/32 финал
Хорватия - Ўзбекистон 1:1
Голлар: Кусанович 80 - Ҳасанов 24
Пеналтилар серияси: 3:4
1/16 финал жуфтликлари
Ўйинлар 18 ноябр куни бўлиб ўтади.