АҚШ иттифоқчилари Оқ уй Эрон билан можарода нимага эришмоқчи эканлигини тушунмаяпти, деб хабар берди Bloomberg манбаларга таяниб.
Агентликнинг ёзишича, Вашингтоннинг бир вақтлар содиқ бўлган ҳамкорлари энди унинг доимий равишда ўзгариб турадиган баёнотларидан ҳайратда.
Шунингдек, Трампнинг Ҳўрмуз бўғозини назорат қилиш учун денгиз коалициясини тузиш таклифига мамлакатларнинг муносабати:
🇫🇷 Франция — қўшилишдан бош тортди.
🇦🇺 Австралия — иштирок этишдан бош тортди.
🇯🇵 Япония — куч юборишдан бош тортди.
🇬🇧 Буюк Британия — шубҳа билан қарайди.
🇰🇷 Жанубий Корея — таклифни ўрганмоқда.
🇨🇳 Хитой — ҳарбий иштирокни рад этди.