Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирби кундалик матбуот брифингида Ғазодаги сўнгги вазият ва Исроилнинг Рафаҳдаги эҳтимолий операциясини баҳолади.
Кирби, Ғазо жанубига қайтарилган юз минглаб одамларнинг тор ҳудудда қолиб кетганини эслатди.
«Рафаҳ ва унинг атрофида кўчирилган одамлар кўп. Бу вақтда (Рафаҳда) бу одамларга қарши ҳарбий операция фалокат бўлади. Биз бундай ҳаракатларни қўллаб-қувватламаймиз», — деди у