Бугун 28 октябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШ Исроилга қўшимча «Patriot» ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини жўнатмоқда

АҚШ Исроилга қўшимча «Patriot» ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини жўнатмоқда

АҚШ мамлакатнинг ракетага қарши мудофаа салоҳиятини кучайтириш мақсадида Техас штатидан Исроилга қўшимча «Patriot» зенит-ракета мажмуасини жўнатишга қарор қилди.

The Wall Street Journal (WSJ) газетаси хабар беришича, бу ҳақда манбалар маълум қилган.

Нашр маълумотларига кўра, ноябрь ойида АҚШ Ҳарбий-денгиз кучларининг яна бир авианосец зарба бериш гуруҳини Яқин Шарққа юбориш ҳам режалаштирилган. Ушбу гуруҳ минтақада аллақачон бўлиб турган АҚШнинг 20 та ҳарбий кемасига қўшилиши кутилмоқда.

Қайд этилишича, Вашингтон Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар қайта бошланган тақдирда тайёр туриш учун Яқин Шарқдаги ҳарбий ҳозирлигини кучайтирмоқда.

Газета манбалари АҚШ маъмурияти можаро қайта авж олган тақдирда амалга оширилиши мумкин бўлган турли ҳаракатлар вариантларини кўриб чиқаётганини таъкидлаган.

Киритилди: Бугун 12:20. Ўқилди: 180 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!