Бугун 11 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

АҚШ Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатса, Ғазода қон тўкилиши ҳам тўхтайди

A A A
АҚШ Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатса, Ғазода қон тўкилиши ҳам тўхтайди

Бу ҳақда РОссия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров БМТ Хавфсизлик кенгашининг Яқин Шарқ бўйича йиғилишида тўхталиб ўтди.

Бугунги кунда Ғазо вайронага айланган. Уй-жойлар, мактаблар ва шифохоналар деярли бутунлай йўқ қилинган. Сув, электр каби асосий инфратузилма объектлари ишдан чиққан. Юқумли касалликлар, оммавий очарчилик, ҳақиқий ҳалокати авж олмоқда, деди Лавров.

▪️АҚШ Исроилга қурол етказиб бериш орқали, Украинада бўлгани каби, Ғазо секторидаги можаронинг бевосита иштирокчисига айланди.

▪️Вашингтон Исроилни қўллаб-қувватлашни тўхтатса, Ғазодаги қон тўкилиши ҳам тўхтайди, бироқ АҚШ буни хоҳламайди ёки қила олмайди.

▪️Яқин Шарқда Исроил Ливан билан кенг кўламли қарама-қаршиликка киришиш хавфи остида.

Киритилди: 22:11 17.07.2024. Ўқилди: 1595 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!