Бугун 7 октябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

АҚШ: Исроил ядровий иншоотларга зарба бериши мумкин

АҚШ: Исроил ядровий иншоотларга зарба бериши мумкин

АҚШ Давлат департаментининг юқори мартабали мулозимининг CNN телеканалига айтишича, Исроил Байден маъмуриятига Эрон ядровий иншоотларига ҳужум қилишдан тийилиши ҳақида кафолат бермаган.

Исроил 2023 йил 7-октабрда ХАМАС операциясининг йиллиги муносабати билан жавоб чораларини режалаштиряптими ёки йўқми, ҳозирча аниқ эмас, деди расмий.

Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху Эрон ўз ҳужумлари учун «тўлаши»ни айтди ва бу минтақадаги кескинликни оширди.

Исроил томонидан кафолатларнинг йўқлиги ва давом этаётган жанговар ҳаракатлар Яқин Шарқдаги можаронинг янада кучайишидан халқаро хавотирга сабаб бўлмоқда.

Киритилди: Бугун 09:23. Ўқилди: 416 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!