Бугун 10 март, 2025 йил, душанба

O'ZB

АҚШ Исроил жиноятларига «қатъий ҳамкор»ми?

АҚШ Исроил жиноятларига «қатъий ҳамкор»ми?

ҲАМАС етакчиларидан бири Сами Абу Зуҳри АҚШнинг фаластинликларни Ғазодан кўчириш бўйича доимий баёнотлари уларнинг Исроил жиноятларига «қатъий ҳамкор» эканини тасдиқлашини айтди.

«Фаластинликларни Ғазодан мажбуран кўчириш лойиҳалари мантиқсиз ва ҳеч қандай қийматга эга эмас. Босқинчилик қилаётган Исроил бунга куч билан эриша олмади ва сиёсий манипуляциялар билан ҳам ўз мақсадига ета олмайди», – деди у.

Аввалроқ, Дональд Трамп Иордания, Миср ва бошқа араб давлатларини фаластинлик қочқинларни қабул қилиб, улар учун махсус турар-жой мажмуаларини қуришга чақирган эди.

Бу таклиф кескин қаршиликка учради. Иордания, Миср, Араб давлатлари лигаси, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва БМТ ушбу ташаббусга қарши чиқди.

Бироқ танқидларга қарамай, Трамп ўз позициясида қатъий туриб, Миср ва Иордания Ғазони тарк этган фаластинликларни қабул қилишга тайёр эканига ишонч билдирди.

«Улар буни қилади. Улар буни қилади. Улар буни қилади, тушундингизми? Биз улар учун кўп иш қиляпмиз, ва улар буни қилишади», – деди Трамп журналистларга, Миср ва Иорданияга босим ўтказиш эҳтимоли ҳақида савол берилганда.

Трампнинг бу таклифи 19 январь куни Ғазада ўт очишни тўхтатиш бўйича келишув кучга кирганидан кейин янгради. Бу келишув Исроил ҳарбий ҳаракатларини вақтинча тўхтатди. Ғаза соғлиқни сақлаш идоралари маълумотига кўра, Исроил ҳарбий амалиётлари натижасида 47,400 дан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлган, уларнинг аксарияти аёллар ва болалар бўлган.

Киритилди: 01:03 02.02.2025. Ўқилди: 1034 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!