Tрампнинг агар судлар у ўрнатган савдо тарифларини бекор қила бошласа, АҚШ иқтисодий инқирозга юз тутишини айтди.
"Агар судлар қандайдир тарзда бизнинг савдо божларимиз бўйича қарор чиқарса, бу бошқа давлатларга ўзларининг Қўшма Штатларга қарши тарифлари билан таҳдид қилишига имкон беради. Бу Америка Қўшма Штатларининг иқтисодий вайрон бўлишини англатади!" - деб ёзди АҚШ президенти Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
29 май куни Қўшма Штатлар Халқаро савдо масалалари бўйича Федерал суди савдо тарифларини ноқонуний деб топиб, аксарият божларни тўхтатиш тўғрисида қарор чиқарган эди. Бироқ эртаси куни Федерал апелляция суди савдо божларини қайта тиклаш тўғрисида қарор чиқарганди.