Бугун 9 январь, 2026 йил, жума

O'ZB

АҚШ Иммиграция хизмати Миннеаполисда 37 ёшли аёлни отиб ўлдирганидан кейин мамлакат бўйлаб норозиликлар авж олди — ОАВ

АҚШ Иммиграция хизмати Миннеаполисда 37 ёшли аёлни отиб ўлдирганидан кейин мамлакат бўйлаб норозиликлар авж олди — ОАВ

АҚШ Иммиграция хизмати Миннеаполисда 37 ёшли аёлни отиб ўлдирганидан кейин мамлакат бўйлаб норозиликлар авж олди — ОАВ.

АҚШнинг иммиграция ва божхона хизмати (ICE) ходими Миннеаполисда ўтказилган рейд вақтида 37 ёшли АҚШ фуқароси бўлган аёлни отиб ўлдирган.

Қўшма Штатлар Ички хавфсизлик вазири аёл ICE агентларини машина билан босиб кетишга уринганини, шу сабабли ходимлардан бири уни “ўзини ҳимоя қилиш мақсадида” отганини билдирди. Президент Доналд Трамп ҳам ушбу версияни қўллаб-қувватлади.

Миннеаполис мэри Жейкоб Фрей Трамп маъмуриятининг агент ўзини ҳимоя қилиш учун ўқ узган деган баёнотини қатъиян рад этди. Фрей федерал иммиграция агентларини шаҳарда тартибсизлик чиқаришда айблаб, ICE'га қарата: "Миннеаполисдан йўқолинглар", деди. Шу билан бирга, у аҳолини хотиржамликка чақирди. Миннесота, Вашингтон ва бошқа штатлардаги демократ раҳбарлар ICE операциясини “кераксиз провокация ва фожиа билан якунланган ҳаракат” деб атамоқда.

Нью-Йорк мэри Зоҳран Мамдани бундан кейин миграция хизмати агентларига текширувларда ёрдам бермаслигини билдирди.

АҚШ Ички хавфсизлик вазирлигининг маълум қилишича, Миннесотада 2000 нафар офицер жалб қилинган “тарихдаги энг йирик операция” ўтказилмоқда. Унда “фирибгарлар, қотиллар, зўравонлар ва жиноий тўдаларни” қўлга олиш мақсад қилинганини билдирди.

Киритилди: 19:00 08.01.2026. Ўқилди: 732 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!