Трамп маъмурияти иммиграция сиёсатини кучайтириш доирасида иммиграцион визаларга аризаларни тўхтатиб қўйди.
Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти вакили хабар берди.
Вакилнинг сўзларига кўра, АҚШ сешанба куни бутун дунё бўйлаб барча АҚШ элчихоналари ва консулликларида глобал ўқув тадбирини бошлаган. Виза хизматларини рўйхатдан ўтказиш тренинг тугагунига қадар ўзгартирилади.
Манбанинг таъкидлашича, Трамп маъмурияти депортация ва иммиграцияни назорат қилиш бўйича кенг кўламли кампания олиб бормоқда. Бунга визалар ва яшил карталарни бекор қилиш, шунингдек, сиёсий қарашлар ва Фаластинни қўллаб-қувватловчи норозилик намойишларида иштирок этиш каби турли сабабларга кўра аризаларни рад этиш киради.
АҚШ маъмурияти бу чоралар ички хавфсизликни мустаҳкамлашга қаратилган деб ҳисоблайди.