Бугун 12 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

АҚШ илк бор Исроилга ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини жойлаштиради

АҚШ илк бор Исроилга ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини жойлаштиради

АҚШ биринчи марта Исроилга ТHААD ракетага қарши мудофаа комплексларини бериш масаласини кўриб чиқмоқда, аммо ҳали қарор қабул қилинмаган. Бу ҳақда Америка амалдорига таяниб, The Times of Israel хабар берди.

Бундан аввал бир қатор Исроил манбалари АҚШ Эроннинг ракета ҳужумига Исроилнинг кутилаётган жавоби учун тайёргарлик кўриш доирасида яҳудий давлатида баллистик ракетага қарши мудофаа тизимини жойлаштиришини айтганди. Бу режага кўра, АҚШ мазкур тизимни бошқариш учун Исроилга ўз ҳарбий кучларини ҳам юборади.

АҚШ Яқин Шарқ ва Европа бўйлаб жойлашган мудофаа тизимларининг кенг доирасига, жумладан Патриот тизимларига эга. Мутасаддилар бир неча ойлардан бери минтақада қандай турдаги тизимларни жойлаштириш масаласини муҳокама қилмоқда. ТHAAD'нинг Исроилга ҳар қандай жойлашуви мураккаб тизимни бошқариш учун аскарлар юборишни ўз ичига олади.

Бир йил аввал АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин Яқин Шарқ ҳудудида АҚШ кучларини ҳимоясини кучайтириш ва Исроил мудофаасига кўмаклашиш мақсадида ТHAAD батареяси ҳамда қўшимча Патриот баталонларини жойлаштириш тўғрисида фармойиш берди.

Конгресс тадқиқот хизматининг апрель ойидаги ҳисоботига кўра, АҚШ армияси еттита ТHAAD батареясига эга. Одатда, ҳар бир батарея олтита юк машинасига ўрнатилган ракеталар, 48 та интерсептор, радио ва радар ускуналаридан ташкил топган бўлиб, уни бошқариш учун 95 нафар ҳарбий хизматчи талаб этилади.

Киритилди: 09:16 13.10.2024. Ўқилди: 849 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!