Бугун 4 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

АҚШ ҳудудида жосуслик тармоғини тиклаш Россия учун "устувор вазифа"

АҚШ ҳудудида жосуслик тармоғини тиклаш Россия учун "устувор вазифа"

CNN: Россия АҚШ билан дипломатик музокаралардан жосуслик тармоғини янгилаш сифатида фойдаланиши мумкин.

Бу ҳақда телеканалга аноним тарзда АҚШлик амалдорлар ва Ғарб разведка хизматидаги манбалар маълум қилди. Уларнинг таъкидлашича, дипломатик ваколатхоналарнинг аввалги кўламини тиклаш орқали Москва Вашингтон, Нью-Йорк ва Хюстонда халқаро ниқоб остидаги жосуслар фаолиятини қайта йўлга қўйишга интилмоқда.

Ғарб разведка хизматидаги вакил АҚШ ҳудудида жосуслик тармоғини тиклаш Россия учун "устувор вазифа" эканлигини айтди. “Улар ҳали ҳам жонли разведкага қаттиқ таянади ва разведкачиларнинг махфий манбалар билан учрашиш имкониятини жуда қадрлашади”, — деб ҳисоблайди у.

Қўшма Штатларнинг амалдаги ва собиқ амалдорларининг айтишича, мамлакат разведкаси ва ФҚБ узоқ вақтдан бери Россиянинг дипломатик иштирокини чеклашни ёқлаб келади. Уларнинг фикрича, рус дипломатларининг аксарияти жосуслик вазифасини бажаради.

Киритилди: 23:06 28.02.2025. Ўқилди: 1735 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!