Бу ҳақда Қўшма Штатлар президенти Доналд Трамп маълум қилди.
АҚШ давлат котиби Марко Рубио эса Х ижтимоий тармоғида ҳарбийлар "Кариб денгизининг жанубий қисмида наркотик ташувчи кемага ҳалокатли зарба бергани" ҳақида ёзди. Унинг сўзларига кўра, бу кема “наркотеррористик ташкилот” томонидан бошқарилган.
Бир неча кун аввал Трамп Кариб денгизининг жанубий қисмига саккизта ҳарбий кема юборган эди. У буни “наркотиклар контрабандасига қарши кураш” билан изоҳлаганди.
Венесуэла президенти Николас Мадуро эса Қўшма Штатларнинг бу ҳаракатларини “душманона қамал” деб атади ва БМТга мурожаат қилиб, мамлакатнинг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини ҳимоя қилишга ёрдам беришни сўради.