АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) қўшинлари Эронга қарши яна бир зарба тўлқинини якунлади.
Бу ҳақда ҳарбийлар матбуот хизмати ижтимоий тармоқ саҳифасида эълон қилди.
Беш соатлик операция давомида АҚШ Эроннинг тижорат кемаларига зарба бериш қобилиятини янада камайтириш учун Бушеҳр, Чабаҳар, Жаск, Конарак, Абу Муса ороли ва Бандар Аббосда зарбалар уюштирди.
Операция давомида CENTCOM Эрон қирғоқ мудофаа тизимлари, ракета ва учувчисиз учиш аппаратлари ҳамда денгиз инфратузилмасига қарши аниқ бошқариладиган ўқ-дорилардан фойдаланган.
Ҳозирда Яқин Шарқда 50 мингдан ортиқ АҚШ аскарлари жойлаштирилган. Америка кучлари юқори даражадаги жанговар тайёргарликни сақлаб турибди ва белгиланган вазифаларни бажаришга тайёр, деб хабар берди CENTCOM.