Бугун 13 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

АҚШ ҳарбий вертолёти Японияга фавқулодда қўнди

АҚШ ҳарбий вертолёти Японияга фавқулодда қўнди

Бортида уч нафар экипаж аъзоси бўлган АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг вертолёти Канагава префектураси қирғоғига фавқулодда қўнишни амалга оширди.

Бу ҳақда Kyodo агентлиги маълум қилди.

Қурбонлар йўқ.

АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари маълумотларига кўра, вертолёт маҳаллий вақт билан соат 11:05 да фавқулодда қўнишни амалга оширган. Сабаби "носозлик аниқлангандан кейин эҳтиёт чоралари" бўлган.

Япония Мудофаа вазирлиги вертолёт Канагава префектурасида жойлашган Америка Ацуги ҳаво базасидан ҳавога кўтарилганини маълум қилди. Агентлик АҚШ расмийларини воқеа ҳақида хабардор қилган ва америкалик ҳарбийлардан хавфсизлик текширувини ўтказишни сўраган.

Киритилди: 16:00 10.10.2024. Ўқилди: 684 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!