Россия Украинада «махсус операция» ўтказиш бўйича ўз олдига қўйган мақсадларига яқин, дейди Россия ташқи разведка хизмати раҳбари Сергей Наришкин.
“Барча соҳаларда стратегик ташаббус бизга тегишли, биз мақсадларимизга эришишга яқинмиз, Украина Қуролли Кучлари эса қулаш арафасида, [Украина Президенти Владимир] Зеленский режими қонунийлигини бутунлай йўқотди ва натижа, музокаралар, - деди у "Scout" журналига берган интервьюсида.
✍️ 2022 йилнинг февралида Россия президенти Владимир Путин Украинага бостириб кириш бошланганини эълон қилар экан, СВОнинг мақсадлари Украинани «демилитаризация» ва «деназификация» эканлигини айтди.