Россия Украина масаласида ён беришга тайёр эмаслигини ва президент Владимир Путиннинг можарога барҳам бериш бўйича ўз таклифларини амалга ошириш кераклигини айтади.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова якшанба куни АҚШнинг янги сайланган президенти Доналд Трампнинг зудлик билан ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги чақириғи ҳақидаги саволга изоҳ берди.
Трамп «жиннилик»ка чек қўйиш учун Украина ва Россия ўртасида музокаралар ўтказишга чақирди.
Мамлакатининг НАТО ҳарбий альянсига қўшилиши учун қаттиқ интилаётган Украина президенти Владимир Зеленский Трампнинг сўзларига жавоб бериб, Киевга самарали хавфсизлик кафолатлари кераклигини айтди.
Захарованинг таъкидлашича, Россия ён беради деб ўйлаган ҳар қандай одамнинг хотираси заиф ёки бу борада етарли билимга эга эмас.
Путиннинг таклифлари қуйидагилардан иборат: Украина НАТОга қўшилмаслиги шарт ва Россия ўзи ҳозир Россияга қўшиб олганини эълон қилган Украинанинг тўртта вилоятининг бутун ҳудудига эга бўлиши керак.